Қуёшда кучли чақнаш қайд этилди

ASTANА. Кazinform – 20 июль куни Қуёшда М2.5 магнитудали қуёш чақнаши қайд этилди. У 11 дақиқа давом этди ва Ернинг геомагнит ҳолатига таъсир қилиши мумкин, деб хабар беради ТАСС.

Қуёш чақнаши
Фото: spec.tass.ru

Амалий геофизика институти маълумотларига кўра, М тоифали чақнаш 20 июль куни Москва вақти билан соат 17:36 да (Астана вақти билан соат 20:36) қайд этилган.

– 4489 қуёш доғлари гуруҳининг (S04W22) рентген диапазонида 11 дақиқа давом этган М2.5 тоифали чақнаш қайд этилган, — дейилади институт хабарида.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, М тоифали чақнашлар қувват жиҳатидан фақат Х тоифали чақнашлардан кейин иккинчи ўринда туради ва баъзи ҳолларда Ернинг магнит майдонига таъсир қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, кучли Қуёш чақнашлари келажакда Ерга таъсир қилиши мумкин.