Қурбонлик қилишда нималарга эътибор бериш керак

ASTANA. Kazinform - 28 июнь - Қурбон ҳайитнинг биринчи куни. Шу муносабат билан Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ушбу байрамни нишонлаш тартибини эслатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«27 июнь – Арапа бўлса, 28 июнь – Қурбон ҳайитнинг биринчи куни. Қурбонлик вақти 28 июнь ҳайит намозидан кейин бошланиб, 30 июнь шом намозига қадар тугайди. Яъни, белгиланган вақтдан ташқари қурбонлик қилиш, эрта ва кеч қолиш мумкин эмас. Ҳайит намози Астана шаҳрида эрталаб соат 6:00 да бошланади. Бошқа шаҳарлар бўйича маълумотларни muftiyat.kz сайти орқали кўришингиз мумкин», - деди бош муфтий маслаҳатчиси Кенжетай Дуйсенбай Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, кунлик ризқидан ортиғи бор мусулмон киши қурбонлик қилиши вожибдир.

«Агар оиланинг боқувчиси фақат эркак бўлса, унинг қурбонлиги бутун оила номидан ҳисобланади. Эридан ташқари хотиннинг даромади ва мол-мулки ўз ризқидан ортиқ бўлса, у ҳам ўз номидан қурбонлик қилиши керак. Қурбонлик қилмоқчи бўлган киши ҳайвонни ўзи сўя олмаса, махсус қассобдан ёрдам сўраши мумкин. Қўй ва эчки бир кишининг номига сўйилади. Туя ва қорамолларни бир киши номидан ёки етти киши номидан сўйиш мумкин. Лекин етти кишидан ошмаслиги керак», - дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар