19:54, 28 Май 2025 | GMT +5
                                        Қурбон ҳайити байрами 6 июнь куни бошланади – ҚМДБ
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси Науризбай Хожи Тағанули бу йил мамлакатда Қурбон ҳайит байрами қайси кундан бошланишини маълум қилди.
 
                                              “Бу йил муқаддас Қурбон ҳайити 6 июнь куни бошланади. Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси бир қатор мусулмон давлатларининг олимлари ва фатво бериш марказлари билан маслаҳатлашганидан сўнг шундай фатво қабул қилди”, – деди Бош муфтий ҚМДБда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Шунингдек, у бу байрам қозоқ халқи анъаналарида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.