Қурбон ҳайити-2026: Марказий Осиё мамлакатларида қўй қанча туради
ASTANA. Kazinform – Қурбон ҳайити арафасида Марказий Осиё мамлакатларида анъанавий равишда қурбонлик қилинадиган қўйларга талаб ортади. Шунга кўра, чорва молларининг нархи ҳам ошади.
Қўйнинг нархи унинг зотига, вазнига, ёшига, катталигига ва сотиладиган минтақага қараб ўзгаради.
Ўзбекистонда қўйнинг ўртача нархи 5-6 миллион сўмга (тахминан 197-236 минг тенге) етади.
Қирғизистонда қурбонлик учун ёш қўй 18-25 минг сомга (97-138 минг тенге) сотилади. Катта қўйларнинг нархи 28-35 минг сомга (154-193 минг тенге) этади.
Тожикистонда қўйнинг ўртача нархи 3,5-5 минг сомони (182-260 минг тенге) орасида.
Туркманистонда бу йил қурбонлик учун қўйларнинг нархи ҳақида оммавий маълумотлар эълон қилинмаган.
Ўз навбатида, Қозоғистонда қўйларнинг нархи ҳудудга қараб сезиларли даражада фарқ қилади. Мамлакатдаги энг арзон ва энг қиммат нархлар ўртасидаги фарқ 140 минг тенгега етади.
Ҳозирда энг арзон қўйлар Ақтўбе, Қарағанди, Орал ва Чимкент шаҳарларида сотилади. Бу ҳудудларда қўйларнинг нархи 60 минг тенгедан бошланади.
Энг юқори нарх Туркистон шаҳрида қайд этилди. Бу ерда қўйларнинг нархи 70 мингдан 200 минг тенгегача. Сотувчилар буни байрамлар пайтида талабнинг ортиши, шунингдек, ҳайвоннинг вазни, зоти ва ҳолати билан боғлайдилар.
Шуни таъкидлаш жоизки, Астанада Қурбон ҳайити пайтида ҳовлида чорва молларини сўйиш тақиқланган.