Кураш бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон шарафини ҳимоя қиладиган полвонлар аниқланди

ASTANA. Kazinform - 21-27 октябрь кунлари Албания пойтахти Тирана шаҳрида кураш бўйича U23 ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада қозоғистонлик полвонлар ҳам ўз омадларини синаб кўради.

күрес
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

Эслатиб ўтамиз, яқинда Испанияда 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Албания эса 23 ёшгача бўлган курашчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда.

Албанияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича 23 ёшгача бўлган Қозоғистоннинг терма жамоаси иштирок этади. Тиранага борадиган спортчилар орасида катталар ўртасидаги кўплаб турнирларда қатнашган спортчилар ҳам бор. Қолаверса, 2023 йилги жаҳон чемпиони, 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Ризабек Айтмухан ҳам жаҳон чемпиони унвони учун яна бир бор курашишга аҳд қилган.

Эркин кураш усталарининг машғулотлари икки босқичга бўлинган.

Полвонлар дастлаб 20 сентябрдан 5 октябрга қадар “Ақбулақ” олимпия марказида машғулотлар олиб боришган бўлса, машғулотларнинг сўнгги босқичи 8-23 октябрь кунларига белгиланган.

Эркин кураш бўйича U23 жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Қозоғистон терма жамоаси:

57 кг: Алан Оралбек

61 кг: Адилет Алмуҳамедов

65 кг: Бекзат Ермекбай

70 кг: Ернур Нурғази

74 кг: Ҳали аниқланиши керак

79 кг: Женис Қанибеков

86 кг: Нуржан Исағалиев

92 кг: Бекзат Аманғалиев

97 кг: Ризабек Айтмухан

125 кг: Омархан Надиров

Қозоғистон аёллар терма жамоаси ҳам жаҳон мусобақасига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Жамоа катта мураббийи Қуаниш Жақсибай терма жамоани миллий чемпионат ва Осиё чемпионатидаги натижаларини инобатга олган ҳолда шакллантирди.

Аёллар кураши бўйича U23 жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Қозоғистон терма жамоаси:

50 кг: Л. Ғаниқизи

53 кг: З. Баянова

55 кг: А. Ашимова

57 кг: Ш. Умирбек

59 кг: Г. Бекеш

62 кг: Т. Дубек

65 кг: Г. Ўсербай

68 кг: Б. Сейдуали

72 кг: А. Панасович

76 кг: А. Ертўстик

Маълумки, юнон-рум кураши бўйича катта мураббий Жанабек Оспанов ушбу турнирга энг кучли спортчиларни тайёрламоқда.

Келгусида юнон-рум кураши бўйича терма жамоа таркиби маълум бўлади.

Сўнгги хабарлар