Кундалик истеъмол товарлари нархини асоссиз кўтаришга йўл қўйилмайди - Президент

NUR-SULTAN. Kazinform – Кундалик истеъмол товарлари нархининг асоссиз кўтарилишига йўл қўйилмайди. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда жорий қилинган фавқулодда ҳолат муносабати билан телевидениеда баёнот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кундалик истеъмол товарлари нархини асоссиз кўтаришга йўл қўйилмайди - Президент

«Биз иқтисодий вазиятга асосий эътибор қаратамиз. Давлат барча ижтимоий мажбуриятларини бажаради. Елбасынинг оқилона сиёсати туфайли бизда зарур ресурс ва маблағлар мавжуд. Озиқ-овқат захираси етарли эканлигини таъкидламоқчиман. Кундалик истеъмол товарлари нархининг асоссиз кўтарилишига йўл қўйилмайди», - деди Президент.

Муаллиф: Марлан Жиембай