19:32, 11 Ноябрь 2024 | GMT +5
Кубада 6,8 магнитудали зилзила юз берди
ASTANA. Kazinform – Зилзиладан сўнг цунами ҳақида огоҳлантириш бўлмади, деб ёзади Аnadolu.
Куба жанубида 6,8 магнитудали зилзила юз берди.
АҚШ Геологик хизмати (USGS) зилзила эпицентри қирғоқдан 39 километр жанубда, Бартоломей-Масо ҳудудида жойлашганлигини маълум қилди.
23,5 километр чуқурликда содир бўлган зилзила магнитудаси 6,8 баллни ташкил қилган.
Зилзиладан кейин цунами ҳақида огоҳлантирилмаган, инсон қурбонлари ва моддий зарар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.