ҚСТИ: Фуқароларнинг аксарияти мамлакат сиёсий йўналиши ва барқарорлигига ишонади

ASTANА. Кazinform — Жорий йилнинг октябрь ойида Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти ташаббуси билан ижтимоий сўров ўтказилди. Натижалар шуни кўрсатдики, қозоғистонликларнинг 81,1 фоизи сиёсий йўналишни қўллаб-қувватлайди ва мамлакат тўғри йўналишда ривожланаётганига ишонади. Бу ҳақда ҚСТИ хабар берди.

жамият
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

Ижтимоий-демографик таҳлил шуни кўрсатадики, ижтимоий оптимизмнинг энг юқори даражаси анъанавий равишда ёшлар орасида ҳукмронлик қилади. 18-29 ёшдаги респондентларнинг 85,5 фоизи мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Қишлоқ аҳолиси мамлакатнинг ривожланиш йўналишини баҳолашда кўпроқ оптимистдирлар — уларнинг 84,3 фоизи мамлакат тўғри йўналишда ривожланаётганини таъкидладилар. Шаҳар аҳолиси орасида эса бу кўрсаткич 79,1 фоизни ташкил этади.

Гендер нуқтаи назаридан, ижтимоий оптимизм даражасида сезиларли фарқ йўқ: эркакларнинг 80,5% ва аёлларнинг 81,7% мамлакат ривожланиш йўналишини ижобий баҳолашларини билдиришди.

ижтимоий сўровнома
Фото: ҚСТИ

 

— Фуқароларнинг сиёсий йўналишдан қониқиш даражасини белгиловчи муҳим кўрсаткичлардан бири бу мамлакатдаги барқарорликни баҳолашдир. Барқарорлик ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва шахсий фаровонликнинг асосий шартидир. Шу муносабат билан сўровномада ушбу мавзуга бағишланган алоҳида саволлар блоки киритилди, — дейилади хабарда.

Қозоғистонликларнинг аксарияти мамлакатдаги вазиятни барқарор деб ҳисоблашади. Респондентларнинг 74,6% Қозоғистонда барқарорлик сақланиб қолганига ишонишади. Бу кўрсаткич, айниқса, ёшлар орасида юқори бўлиб, 80,6% га етади. Гендер жиҳатидан эркакларнинг 76,1% ва аёлларнинг 73,5% мамлакатдаги вазиятни барқарор деб баҳолайди.

Қишлоқ аҳолиси орасида ижобий жавобларнинг улуши 76,7% ни, шаҳар аҳолиси орасида эса 73,3% ни ташкил қилади. Бу шаҳар ва қишлоқ жойлардаги умумий жамоатчилик кайфияти ижобийлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳолининг 86 фоизи Қозоғистон Президентига ишонишини ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар