Кремлда Қозоғистон ва Россия раҳбарларининг норасмий яккама-якка учрашуви бўлиб ўтади

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон ва Россия президентлари норасмий учрашув ўтказадилар. Бу ҳақда бугун ўзининг Telegram саҳифасида Қозоғистон Республикаси Президенти ёрдамчиси - Матбуот котиби Руслан Желдибай хабар берди.

Ақорда
Фото:Ақорда

— Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Москвада давлат ташрифи бошланди. Давлат раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими №1 борт Россия ҳаво ҳудудига кирган пайтдан бошланди. Махсус ҳурмат белгиси сифатида Қозоғистон делегациясини олиб кетаётган самолёт қирувчи самолётлар ва вертолётлар кузатувида бўлди, ундан кейин Внуково аеропортида ҳарбий оркестр ва фахрий қоровул саф тортди, — деб ёзди ҚР Президенти матбуот котиби.

Шунингдек, у кўп ўтмай Кремлда давлат раҳбарларининг норасмий яккама-якка учрашуви бўлиб ўтишини айтди. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ташрифи муносабати билан Россия Федерацияси Президенти номидан кечки овқат берилади.

— Давлат раҳбарининг эртанги кун учун иш жадвали ҳам жуда банд. Кремлдаги расмий кутиб олиш маросимидан сўнг, Владимир Путин билан кичик ва кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтади. Президент шунингдек, Қозоғистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форумида нутқ сўзлайди, — деди Руслан Желдибай.

Эслатиб, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москвага давлат ташрифи билан борди.

Сўнгги хабарлар