ҚР Ҳукумати иқтисодиётни кредитлаш масаласини муҳокама қилди

ASTANA. Kazinform – Бош вазир Алихан Смаилов Иқтисодий сиёсат бўйича кенгаш йиғилишини ўтказди, унда иқтисодиётни кредитлаш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Кazinform.
None

Тадбирда Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматов, Президент Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Тимур Сулейменов, Қозоғистон Молиячилар уюшмаси кенгаши раиси Елена Бахмутова, Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Нурлан Абдирахмонов ва бошқалар иштирок этди.



Йиғилишда энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.


Йиғилиш якунларига кўра, Бош вазир Ҳукуматнинг Иқтисодий блокига устувор тармоқлар ва истиқболли лойиҳалар рўйхатини тайёрлаш, шунингдек, таклиф этилаётган чора-тадбирларни уларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини ҳисобга олган ҳолда янада таҳлил қилиш бўйича топшириқ берди.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар