ҚР Ҳукумати ер қаъридан фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар ва уларга берилган лицензияларни қайта кўриб чиқмоқда

Ҳукумат ер қаъридан фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар ва уларга берилган лицензияларни қайта кўриб чиқиш бўйича тизимли иш олиб бормоқда. Шу тариқа, таҳлиллар давомида мутасадди ташкилотлар томонидан ўз мажбуриятларини бажармаган қаттиқ фойдали қазилмалар бўйича 148 та, углеводородлар бўйича 27 та шартномалар аниқланган.
Тегишли «Йўл харитаси» бўйича тугатиш тўғрисидаги тегишли билдиришнома юбориладиган шартномалар ва лицензиялар белгиланиши режалаштирилган. Бу борадаги ишлар натижасида конлар янги инвесторларга бериш учун аукционга қўйилади. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини ким ошди савдосида тақдим этиш барча манфаатдор инвесторлар учун тенг имконият яратади. Аукционлар тўғрисидаги маълумотлар миллий оммавий ахборот воситаларида ва давлат органларининг интернет-ресурсларида жойлаштирилиши шарт.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ер қаъридан фойдаланиш соҳасига, биринчи навбатда, қаттиқ фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришга инвестициялар оқими кўпаяди.
Ҳукумат бу борадаги ишларни давом эттиради.