ҚР Президентининг янги йил арчаси туркистонлик 200 дан ортиқ ўқувчига қувонч бағишлади

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Президентнинг янги йил арчаси туркистонлик 200 дан ортиқ ўқувчига қувонч бағишлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Куни кеча Туркистонда «Хуш келибсиз, янги йил - янги марра, янги орзу!» номли ҚР Президентининг янги йил арчаси ўтказилди. Эртак ва мультфильм қаҳрамонлари болаларнинг кўнглини кўтарди, театрлаштирилган томошалар намойиш этилди. Арча чироқларини ёқиб, болажонларнинг қувончига шерик бўлган вилоят ҳокими Дархан Сатибалди болажонларни байрам билан табриклади.

«Юртбошимиз ўз нутқида авлод келажагига алоҳида эътибор қаратаётгани, ёшлардан умидлари катта экани, амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, ислоҳотлар самарасини ёшларимиз албатта кўришини таъкидлади. Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаев болаларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини айтди», - деди вилоят раҳбари.

Байрамда куйланган қўшиқ, минглаб раққосалар ижроси болажонларда ўзгача таассурот қолдирди. Болаларга махсус байрам совғалари тарқатилиб, тадбир юқори савияда ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда 1602 нафар бола махсус реабилитация, 3892 нафар бола соғлиқни сақлаш муассасаларида реабилитация даволанмоқда. Республика реабилитация марказларида 507 нафар болага жой ажратилган. Шаҳар ташқарисидаги ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида ижтимоий аҳволига қараб 22 минг 324 нафар бола бюджет маблағлари ҳисобидан бепул дам олди.

Болалар учун музейлар, кутубхоналар ва театрларга бепул чипталар тақдим этилади.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар
telegram