ҚР Президентининг навбатдан ташқари сайлови 20 ноябр куни бўлиб ўтади

ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайлови 20 ноябрга белгиланди, деб хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None

«Қозоғистон Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайловини тайинлаш тўғрисида

2022 йил 21 сентябр

Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 41-моддаси 3-1-бандига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қозоғистон Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайлови 2022 йил 20 ноябрга белгилансин.

2. Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси навбатдан ташқари Президент сайловини ташкил этиш ва ўтказишни таъминласин.

3. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати навбатдан ташқари Президент сайловини ташкилий, моддий-техник ва молиявий таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрсин.

4. Астана, Алмати, Чимкент шаҳарлари ва вилоятлари ҳокимлари сайлов ҳуқуқига эга фуқаролар рўйхатининг ўз вақтида тузилиши ва тўғри шакллантирилишини таъминласинлар, Марказий, ҳудудий ва округ сайлов комиссияларига навбатдан ташқари президентлик сайловини ташкил этиш ва танлаш масалаларини ҳал этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатсинлар.

5. Мазкур Фармон биринчи расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киритилсин», — дейилади Қарорда.


Сўнгги хабарлар