10:10, 25 Апрель 2023 | GMT +5
ҚР Президентининг махсус вакили БМТнинг Афғонистон масаласи бўйича йиғилишида иштирок этади
ASTANА. Кazinform – 2023 йилнинг 1-2 май кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш БМТга аъзо давлатларнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари билан учрашади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ушбу учрашувдан кўзланган мақсад Афғонистондаги вазиятнинг умумий мақсадлари бўйича халқаро ҳамкорликни фаоллаштиришдан иборат. Мазкур тадбирда Қозоғистон Республикаси томонидан Қозоғистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили – Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вазифалар бўйича элчиси Талғат Қалиев иштирок этади», — деди А. Смадияров пойтахтда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Муаллиф: Марлан Жиембай