ҚР Президентининг Хитойга амалий ташрифи видеоси эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ХХIV қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди, дея хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали Қ.Тоқаевнинг Олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросимида иштирок этиш учун Хитойга қилган амалий ташрифи видеосини тақдим этди.



Эслатиб ўтамиз, кеча Пекин Олимпиадасининг очилиши бўлиб ўтди.

Маросимда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, шунингдек, Аргентина, Миср, Қирғизистон, Польша, Россия, Сингапур, Сербия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Эквадор Президентлари, Қатар Амири , Босния ва Герцеговина, Греция ва Мўғилистон Бош вазирлари, Камбоджа Қироли, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси, Монако шаҳзодаси, Люксембург Буюк герцоги, Таиланд маликаси, БМТ Бош котиби, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби, бошқа қатор хорижий расмийлар ҳам ҳозир бўлди.

Қозоғистон терма жамоасидан жами 34 нафар спортчи иштирок этади. Улар спортнинг 8 та тури: чанғи спорти, фристайл акробатика ва могул, конькида учиш, шорт-трек, биатлон, тоғ чанғиси, трамплиндан сакраш, чанғи икки кураши бўйича баҳслашади.


Сўнгги хабарлар