ҚР Президенти Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаевани қабул қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаевани қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Суҳбат чоғида парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва давлатлараро муносабатларга янги суръат бағишлашга қаратилган Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама этилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Олий Мажлис Сенати раисига бугун Астана шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти» номли муҳим ташаббусни қўллаб-қувватлагани ва йиғилишдаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди. Давлат раҳбари ушбу платформанинг биринчи йиғилиши натижалари минтақадаги ҳамкорликни жонлантиришга хизмат қилишига, Марказий Осиёда гендер тенглигини таъминлаш ва барқарор ривожланиш йўналишида узоқ муддатли ечимларни ишлаб чиқиш имконини беришига ишонч билдирди.

photo

Президент Сенат Раисининг ташрифи икки томонлама ҳамкорликнинг ўзига хос хусусиятининг ёрқин ифодаси бўлиб, Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига мос келишини таъкидлади.

«Ўтган йил декабрда Ўзбекистонга қилган давлат ташрифим натижаларини юқори баҳолаймиз. Жорий йилнинг 3 март куни Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган норасмий учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама этилди. Нафақат ҳукумат даражасида тизимли ишлар олиб бориляпти, парламентлараро дипломатия ҳам фаол ривожланяпти. Бу қувончли нарса. Шу боис келаси йили Самарқандда иккинчи парламентлараро форум ўтказилишини олқишлайман», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Ўз навбатида Танзила Нарбаева кўрсатилган ҳурмат учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказди.

«Биз сизнинг раҳбарлигингизда Қозоғистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак қадрлаймиз. Сизни Қозоғистоннинг бутун тизимини сиёсий модернизация қилишга ҳисса қўшган кенг кўламли тадбирлар муваффақиятли амалга оширилгани билан табриклайман. Мамлакатингиз тўғри йўлдан бормоқда ва амалга оширилаётган ислоҳотларингизни халқ фаол қўллаб-қувватламоқда. Биз бундан хурсандмиз», – деди Сенат раиси.

Учрашув якунида Давлат раҳбари Ўзбекистон Президентига самимий салом йўллади.

photo

photo

Сўнгги хабарлар