16:18, 07 Апрель 2020 | GMT +6
ҚР Президенти: Юртимизда ижтимоий аҳамиятга эга товарлар етарли
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахт ва минтақаларга озиқ-овқат етказиб берувчи транспорт-логистика маркази фаолияти билан танишди, деб хабар беради Kazinform.
«Continental Logistics» транспорт-логистика марказига бориб, пойтахт ва минтақаларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ишлари билан танишдим. Юртимиз ижтимоий аҳамиятга эга товарлар билан тўлиқ таъминланган. 14,8 миллиард тангалик давлат жамғармаси яратилмоқда», - деб ёзди Қасим-Жомарт Тоқаев Twitter саҳифасида.