ҚР Президенти Венгрия Давлат ассамблеяси Раисини Қозоғистонга таклиф қилди
BUDAPEST. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ласло Ковер билан суҳбати чоғида ўзининг Венгрияга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янги босқичга кўтаришини таъкидлади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Президент бу борада икки давлатнинг парламентлараро ҳамкорлиги муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
“Қозоғистон ва Венгрия қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги муносабатлар жонланаётганини олқишлайман. Бу икки халқ ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ўйлайман. Фурсатдан фойдаланиб, сизларни Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қиламан”, – деди Президент.
Қасим-Жомарт Тоқаев бу йўналишдаги қўшма ҳаракатлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириб, маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштиришга янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.
Давлат раҳбари олий таълим соҳасидаги муносабатлар яхшиланганини алоҳида таъкидлади.
“Ҳозиргина Венгриянинг етакчи олий ўқув юртларида таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар билан учрашдим. Юртингизда таҳсил олаётган, билим олишга интилаётган ёшларни доимо қўллаб-қувватлаймиз. Бу ришталар мамлакатларимиз ўртасидаги “олтин кўприк”га айланади”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Шундан сўнг Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ласло Кёвер Венгрия парламенти биносига ташриф буюришди.
Бунгача Президент Венгрияда таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар билан учрашди.