ҚР Президенти: Ватанимиз суверенитети ва юртимиз яхлитлигини ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади, деб хабар берди Kazinform Ақорда матбуот хизмати.
None

Ҳурматли ватандошлар!

1991 йил 16 декабр тарихимизда муҳим воқеа бўлди. Бу ота-боболаримизнинг мустақил юрт бўлиш орзуси ушалган улуғ кун.

Мустақиллик байрами алоҳида маънога эга. Озодлик учун курашган эл фарзандларини юрт хотирасида абадий сақлаш бизнинг муқаддас бурчимиздир. Уларнинг ватанпарварлиги бугунги ва келажак авлодлар учун ҳамиша ўрнакдир.

Биз чуқур илдиз отган давлатчилигимизнинг муҳим босқичларини улуғлаймиз, миллатни бирлаштирувчи умумий қадриятларни мустаҳкамлаймиз. Шу билан азиз Мустақиллигимиз пойдеворини баланд кўтарамиз.

Мустақиллик бебаҳо бойликдир. Ҳаммамиз буни кўз қорачиғидек сақлашимиз керак. Ватанимиз суверенитети, юртимиз фаровонлиги, заминимиз яхлитлигини ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Бу йил мамлакатимиз учун бурилиш йили бўлди. Биз мисли кўрилмаган ички ва ташқи қийинчиликларга дуч келдик, бироқ бирлик ва ҳамжиҳатлик туфайли барча синовларни дадил енгиб ўтдик. Биз кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириб, давлатимизни модернизация қилишнинг янги босқичига қадам қўйдик. Бу ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириш ҳар биримизнинг ўз қўлимизда.

Суверен юртимизни янада ривожлантириш олдимизда турган асосий вазифадир. Бу йўлда кўп меҳнат қилишимиз керак. Шундагина Қозоғистон қудратли давлатга айланади.

Барчангизни бугунги улуғ байрам билан чин қалбимдан табриклайман! Сизларга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман! Қозоғистонимиз гуллаб яшнасин! Муқаддас мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Сўнгги хабарлар