ҚР Президенти Умумхитой қўмитаси раиси билан музокаралар ўтказди

ҚР Президенти Умумхитой қўмитаси раиси билан музокаралар ўтказди
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгашининг Бутунхитой қўмитаси раиси Ван Хуннинг билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ван Хунинни Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгашининг Бутунхитой қўмитаси раиси лавозимига сайлангани билан табриклади.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Қозоғистон-Хитой муносабатлари абадий ва ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Бунда мамлакат раҳбарларининг мунтазам учрашувлари катта рол ўйнади. Чунки музокаралар давомида дўстона қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга замин яратилади.

Қозоғистон Президенти Хитой Халқ Республикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва Хитой раҳбари юритаётган самарали сиёсат натижаларини юқори баҳолади.

“Биз Раис Си Цзиньпиннинг истиқболли ва оқилона сиёсати ҳамда “Бир макон, бир йўл” концепцияси муваффақиятли амалга оширилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Биз, албатта, Хитойнинг ютуқларидан хурсандмиз. Бугун Раис Си Цзиньпин форум иштирокчиларига “Хитойда ҳамма нарса яхши бўлса, бу барча мамлакатлар ва халқлар учун яхши бўлади” деди. Мен бу фикрга қўшиламан. Мамлакатингиз жаҳоннинг илғор ва етакчи давлатига айланишдек юксак мақсад сари дадил қадам ташламоқда. Ишончим комилки, Хитой Халқ Республикаси Раис Си Цзиньпиннинг доно раҳбарлигида Хитойнинг янги даврида ва “Инсоният тақдири умумий” концепциясини илгари суришда янада улкан ютуқларга эришади”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Ўз навбатида Ван Хунин Қозоғистон-Хитой муносабатларига юқори баҳо берди.

“Сизнинг раҳбарлигингизда Қозоғистон жадал ривожланмоқда, турмуш даражаси муттасил юксалмоқда. Бу ҳайратланарли натижа. Бугун ІІІ “Бир макон, бир йўл” форумининг очилиш маросимида жуда мазмунли нутқ сўзладингиз ва ҳамкорлик бўйича қатор муҳим таклифларни билдирдингиз. Барча томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли “Бир макон, бир йўл” доирасидаги 10 йиллик стратегик ҳамкорликда улкан ютуқларга эришдик. Сиз жаноб Си Цзиньпин билан доимо яқин алоқада бўлиб, кўплаб учрашувлар ўтказгансиз. Шу билан бирга, сиз Қозоғистон-Хитой муносабатларининг янги “олтин 30 йиллигини” бошладингиз. Хитой томони икки давлат раҳбарлари эришган муҳим келишувларни амалга оширишда ҳамкорликни биргаликда ривожлантиришга тайёр”, – дея ишонч билдирди Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгашининг Бутунхитой қўмитаси раиси.

Шунингдек, суҳбат чоғида икки давлатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ван Хунин барча даражадаги фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш муҳимлигини қайд этиб, икки томонлама муносабатларнинг барча соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар