ҚР Президенти ТДТга аъзо мамлакатлар марказий банклари вакилларининг йиғилишида иштирок этди

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Марказий (миллий) банклари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президент ТМҰ-ға мүше елдердің орталық банктері өкілдерінің кеңесіне қатысты
Фото: Ақорда

ҚР Президенти учрашувни очар экан, яқинда Венгрияда бўлиб ўтган норасмий саммитда Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлигини тасдиқлаганини таъкидлади. Бу тариф сиёсатидаги ўзгаришлар туфайли жаҳон иқтисодиётининг ўзгариши шароитида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Президент таъкидлаганидек, ҳозирги мураккаб ўзгаришлар муаммолар билан бирга янги имкониятларни ҳам очиб бермоқда. Айниқса, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш ва молия каби муҳим соҳалардаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарур.

“Мамлакатларимизнинг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги умумий улуши 2010 йилдаги 2,4 фоиздан 3,1 фоизга ошди. Туркий давлатлар ташкилотининг халқаро заҳиралари муттасил ошиб бормоқда. Бу минтақада макроиқтисодий барқарорлик ошганидан далолатдир”, – деди Президент.

Президент ТМҰ-ға мүше елдердің орталық банктері өкілдерінің кеңесіне қатысты
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари марказий банклар молия соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим рол ўйнаши, иқтисодий ва сармоявий шерикликнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланиши мумкин, деб ҳисоблайди.

“Йиғилиш кун тартибидан иқтисодий жараёнлар, пул-кредит сиёсати, шунингдек, марказий банкларнинг рақамли валюталари, криптовалюталари ва рақамли активларини, яъни молиявий технологияларни ривожлантиришга оид долзарб мавзулар ўрин олгани қувонарли. Қозоғистон бу борада сезиларли муваффақиятларга эришди. Хусусан, барча операциялар таркибида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар улуши 85 фоизни ташкил этди. Бизнинг Миллий банкимиз минтақада биринчи бўлиб рақамли тенгени жорий қилди. Яқин келажакда рақамли активлар, жумладан криптовалюталар, стабилкоинлар ва токенлаштирилган воситаларнинг хавфсиз айланишини таъминлайдиган янги қоидаларни қабул қилиш режалаштирилмоқда”, – деди Давлат раҳбари.

Президент ТМҰ-ға мүше елдердің орталық банктері өкілдерінің кеңесіне қатысты
Фото: Ақорда

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев марказий банклар ўртасидаги профессионал мулоқотнинг кенгайиши туркий мамлакатларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирди.

Президент ТМҰ-ға мүше елдердің орталық банктері өкілдерінің кеңесіне қатысты
Фото: Ақорда

Йиғилишда Қозоғистон Миллий банки раиси Тимур Сулейменов, Озарбайжон Марказий банки раиси Талех Тахир огли Кязимов, Қирғизистон Миллий банки раиси Мелис Тургунбаев, Туркия Марказий банки раиси Фатих Карахан, Ўзбекистон Марказий банки раиси Тимур Ишметов ва Венгрия Марказий банки ижрочи директори Габор Соч нутқ сўзлади.

Сўнгги хабарлар