ҚР Президенти Stadler Rail AG компанияси директорлар кенгаши раисини қабул қилди

Учрашувда Қозоғистонда йўловчи вагонларни ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарига швейцариялик Stadler Rail AG компаниясининг вагон ишлаб чиқариш заводини модернизация қилиш, Қозоғистон алюминийидан фойдаланиш ва тўлиқ ишлаб чиқариш циклини йўлга қўйиш режаси ҳақида маълумот берилди.
Петер Шпулер 2030 йилга бориб ишлаб чиқариш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларни маҳаллий ишлаб чиқариш даражасини 35 фоизга ошириш, шунингдек, Қозоғистон маҳсулотларини экспорт қилиш режаси ҳақида гапирди.
Шу билан бирга, ишлаб чиқариш билимлари ва эксперт компетенцияларини ўргатиш масалалари кўриб чиқилди. Компания қозоғистонлик ёшлар учун таълим марказларини ташкил этиш, шунингдек, маҳаллий коллежлар ва университетлари билан алоқалар ўрнатишни режалаштирмоқда.
Президент қўшма лойиҳанинг амалга оширилиши Қозоғистон ва Швейцария ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашига ишонч билдирди.
Фото: akorda.kz