ҚР Президенти «Соколов» кони фаолияти билан танишди
Давлат раҳбарига ССКҚБ корхонаси томонидан Европага экспорт қилинадиган маҳсулотларни кўпайтириш режаси ҳақида маълумот берилди.
Корхона фаолиятининг асосий турлари - темир рудаларини очиқ ва ер остидан қазиб олиш, таркибида темир бўлган агрегатлар ва концентратлар, товар доломит ишлаб чиқариш ҳисобланади. 2022 йил якунларига кўра, 26 миллион тонна руда қазиб олинди, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми эса 10 миллион тоннадан ошди.
Конда Президентга «Евросиё гуруҳи» масъулияти чекланган жамияти бошқаруви раиси Серик Шаҳажанов иссиқ брикетли темир ишлаб чиқариш лойиҳаси ва конни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими билан таништирди.
Бундан ташқари, Давлат раҳбарига «Соколов-Сарибай кон-қайта ишлаш бирлашмасининг» Европага экспорт қилишни кўпайтириш режаси ҳақида маълумот берилди.
Президентимиз тоғ-кон саноати мамлакат иқтисодиёти юксалишини оширадиган асосий йўналишлардан бири эканини таъкидлади. Давлат раҳбари корхона меҳнаткашларига тоғ-кон саноати ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, ишларига муваффақият тилади.
Фото: akorda.kz