ҚР Президенти Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокимини қабул қилди

Тоқаев
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими Ғауез Нурмуханбетовни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Президентга Шимолий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида маълум қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга вилоят фермерлари қийинчиликларга қарамай 3,7 миллион тонна ғалла йиғиб олгани маълум қилинди.

Давлат раҳбарига вилоятда 13 та сут фермаси барпо этилаётгани, улардан олтитаси йил охиригача фойдаланишга топширилиши ҳақида маълумот берилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 80 миллиард тенге бўлган 27 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Натижада 1000 та янги иш ўрни яратилади. Бу вилоят аҳолисининг парранда гўшти, сут маҳсулотлари, сабзавотга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини беради.

Саноат соҳасида эса 469 миллиард тенгелик 39 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бу 6 минг иш ўрни яратиш имконини беради. Жорий йилда 15 та лойиҳа ишга туширилади.

Гауез Нурмухамбетовнинг айтишича, янги иншоотлар қурилиши эвазига 25 қишлоқ сув билан таъминланади. Шунингдек, гуруҳ қувурлари лойиҳалари ҳисобидан 149 та қишлоққа комплекс блокли модуллар ўрнатиш, 46 та қишлоқларга сув етказиб бериш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Президентга Петропавл шаҳрида “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси доирасида 4 та мактаб қурилаётгании маълум қилинди.

Айни пайтда ногирон болалар учун мактаб қурилмоқда.

“Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш” миллий лойиҳаси доирасида вилоятда 46 тиббиёт муассасаси ишга туширилади.

Улардан саккизтаси йил охиригача фойдаланишга топширилади. Шунингдек, вилоят марказида иккита поликлиника қурилди. Уалиханов туманида поликлиника қурилмоқда.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими вилоятда иситиш мавсуми нормал давом этаётганини айтди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев вилоятни янада ривожлантириш, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал этиш бўйича қатор топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар