ҚР Президенти шахматчи Динара Садуақасовани табриклади

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида рапид бўйича кумуш медални қўлга киритган Динара Садуақасовани табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None

Давлат раҳбари Қозоғистон шахматчиларнинг жаҳон чемпионатидаги муваффақияти мамлакат учун катта фахр эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, спортчиларнинг халқаро турнирлардаги ҳар бир ғалабаси ушбу спорт тури билан шуғулланаётган ёшларга қанот бағишлаб, Қозоғистон шахмат мактабининг юксак савиясидан далолат беради.

Президент истеъдодли шахматчига тинимсиз меҳнат қилишини, бундан кейин ҳам ғалаба қозонишини тилади.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари Алмати шаҳрида ўтказилаётган ушбу жаҳон мусобақасида юқори натижа кўрсатган Жансая Абдималикка ҳам ўзининг эзгу тилакларини йўллади.

Эслатиб ўтамиз, Алмати шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик Динара Садуақасова рапид шахмат бўйича кумуш медални қўлга киритган эди.

Фото: Қозоғистон шахмат федерацияси


Сўнгги хабарлар