ҚР Президенти: Семей шаҳрига тарихий марказ статуси берилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Семей шаҳрига тарихий марказ статуси беришнинг муҳим томонларига тўхталди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Президенти: Семей шаҳрига тарихий марказ статуси берилади

«Сиз Семей шаҳрини ободонлаштириш ҳақида гапирдингиз. Мен Семей шаҳрига тарихий марказ статуси беришга қарор қилдим. Бу бор-ёғи ном бўлиб қолмайди, бу борада бирқатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилади. Яъни шаҳар аҳолиси ҳақиқатан ҳам Ҳукумат, раҳбарият томонидан эътибор қаратилаётганига амин бўлиши, уни ҳис қилиши лозим. Менимча, бу вазифа қўлингиздан келади», - деди Президент Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Даниал Ахметовга.

Фото: yvision.kz

Муаллиф: Руслан Ғаббасов