ҚР Президенти савдонинг янги шаклларини жорий этиш ишларини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди

ASTANA. Кazinform – Президент Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғаринни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None

Давлат раҳбарига савдо сиёсатини ривожлантиришнинг янги йўллари ҳақида маълумот берилди. Айни пайтда мамлакатда ялпи ички маҳсулот (18,3 фоиз), иш билан банд аҳоли (1,45 миллион) ва тадбиркорлик субъектлари сони (551 минг киши) таркибида савдо соҳаси биринчи ўринда туради. Шу билан бирга, тармоқ субъектга тўғри келадиган фойда миқдори ва асосий капиталга қўйилган маблағлар даражаси бўйича орқада қолмоқда.

Таклиф этилаётган ёндашувлар ички бозорни ҳимоя қилиш, ўз ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва товарлар учун янги бозорларни очишга қаратилган. Бундан ташқари, электрон тижоратни ривожлантириш, трансчегаравий ва йирик савдо-логистика марказларини қуриш режалаштирилган.

Учрашувда мамлакатнинг интеграция бирлашмаларидаги фаолияти, эркин савдо зоналарини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Серик Жуманғарин Қозоғистон делегациясининг Эронга ташрифи чоғида эришилган келишувлар ҳақида маълумот берди.

Давлат раҳбари савдонинг янги шаклларини жорий этиш ишларини кучайтириш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, у халқаро бозорларда миллий иқтисодий манфаатларни фаол ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади.


Фото: aqorda.kz

Сўнгги хабарлар