ҚР Президенти Республика байрами арафасида давлат мукофотлари тўғрисидаги Фармонни имзолади

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Республика куни арафасида давлат мукофотлари тўғрисидаги Фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

ҚР Президенти Республика байрами арафасида давлат мукофотлари тўғрисидаги Фармонни имзолади

«Республика куни умумхалқ байрами арафасида мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришга, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси, фаол давлат хизмати учун бир гуруҳ фуқаролар давлат мукофотлари билан тақдирланди, -дейилади ҚР Президентининг Фармонида.

Улар орасида ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларининг таниқли вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, спортчилар, меҳнат фахрийлари, маданият ва фан арбоблари ҳам бор.