17:18, 24 Декабрь 2020 | GMT +5
ҚР Президенти Озарбайжон Президенти билан телефон орқали суҳбатлашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Озарбайжон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига асосланиб.

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Илҳом Алиевнинг дўсти Озарбайжонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, БМТ Низоми ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорига мувофиқ давлатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга қўшган муҳим ҳиссасини таъкидлади.
Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, халқаро майдондаги интеграцияни ривожлантириш бўйича қўшма вазифаларни муҳокама қилдилар.
Илҳом Алиев Қозоғистон компанияларини Тоғли Қорабоғни тиклашда иштирок этишга чақирди.