ҚР Президенти Олий суд кенгаши раисини қабул қилди

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Олий суд кенгаши раиси Денис Шиппни қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None

Президентга Олий суд кенгашининг 2022 йилдаги фаолияти якунлари, мамлакатдаги судьялар корпусининг аҳволи ва унга қўйилган вазифалар ижросининг бориши ҳақида маълумот берилди.

Судьялар олий кенгаши раисининг таъкидлашича, судьялар корпуси таркибини янгилаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йили судьялик лавозимларига кўрсатилганлар сони суд тизимидан кетган судьялар сонидан ортиб кетган.

Давлат раҳбари томонидан суд-ҳуқуқ тизимига аниқ соҳа мутахассисларини жалб этиш юзасидан берилган топшириқни бажариш мақсадида илк бор ҳуқуқнинг алоҳида йўналишлари бўйича ҳуқуқшунослар ўртасида танлов ўтказилди. Танлов ғолиблари туман босқичини четлаб ўтиб, дарҳол вилоят судининг судьяси бўлишлари мумкин.

Бундан ташқари, Президентга Кенгаш фаолиятини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш ва суд кадрлари масалаларини унинг ваколатига ўтказиш, шунингдек, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги институтини такомиллаштиришга қаратилган режа ҳақида маълумот берилди. Шу билан бирга, судьяларни танлаш тизимини такомиллаштириш, унинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш борасидаги ишлар давом эттирилади.

Йиғилиш якунида Давлат раҳбари қатор аниқ топшириқлар бериб, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни сифатли амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар