09:56, 12 Декабрь 2019 | GMT +6
ҚР Президенти Миллий банк раиси Ерболат Досаевни қабул қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий банк раиси Ерболат Досаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага ҳавола қилиб.
Миллий банк раиси билан учрашувда Қозоғистон Президентига олиб борилаётган пул-кредит сиёсатининг 2019 йилнинг 11 ойидаги якунлари, инфляция динамикаси, Миллий банк олтин-валюта жамғармаси ва Миллий жамғарма активларининг ҳозирги ахволи ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Ерболат Досаев Қасим-Жомарт Тоқаевга инфляция билан боғлиқ прогнозларни, 2020 йилга мўлжалланган ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши ва тўлов балансининг жорий ҳисоботи бўйича прогнозларни тақдим этди.
Учрашув якунида Президент бирқатор топшириқлар берди.