16:41, 09 Январь 2026 | GMT +5
ҚР Президенти маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қонунни имзолади
ASTANA. Kazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев “Қозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
“Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунини имзолади, - дейилади хабарда.
Қонун матни матбуотда эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қурилиш кодексини имзолагани ҳақида ёзган эдик.
Шунингдек, бугун Давлат раҳбари Рақамли кодексини имзолади.