ҚР Президенти мамлакат хотин-қизларини халқаро байрам билан табриклади

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Президенти мамлакат аёлларини халқаро байрам билан табриклади, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
None
None

Ҳурматли хонимлар!

Сизларни Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Ушбу нурафшон баҳор байрами гўзаллик ва нафосат, меҳр ва муҳаббат тимсолига айланди. Халқимизнинг «Аёл бир қўли билан бешикни, бир қўли билан дунёни тебратади» деган мақолида чуқур маъно бор.

Қозоғистонда аёллар учун барча шароит яратилган. Улар таълим ва соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, саноат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа соҳаларда муваффақият қозонмоқда.

Кўплаб аёлларимиз давлат идоралари ва йирик компанияларда раҳбарлик лавозимларида ишламоқда ёки тадбиркорлик соҳасида ўз карьерасини ривожлантирмоқда. Хотин-қизлар мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда аёлларнинг ўрни алоҳида. Олижаноб оналарнинг меҳнати ҳар қандай ҳурматга лойиқ.

Ҳар ҳолда аёлларнинг касбий маҳорати, масъулияти яққол кўзга ташланади. Улар барча муҳитда уйғунлик ва тотувликни, ўзаро тушуниш ва тинчликни тарғиб қилади.

Мамлакатимиз сиёсий ўзгаришлар ва тизимли модернизация даврига кирди. Шу муносабат билан хотин-қизлар жамиятининг бунёдкорлик фазилатлари ва кучи Янги Қозоғистон тараққиётига сарфланади, деган умиддаман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман!

Сўнгги хабарлар