ҚР Президенти Қурбон ҳайити байрами билан табриклади
***
Азиз ватандошлар!
Сизларни барча мусулмонлар учун муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан табриклайман!
Бу хайрия-эҳсон ва меҳр-оқибат, эзгулик ва ҳидоят каби олижаноб фазилатларни улуғлайдиган улкан байрамдир.
Бизнинг урф-одатларимиз билан чамбарчас боғланган ота-боболаримиз дини мамлакатнинг маънавий яхлитлигини сақлашга ҳисса қўшадиган асосий қадриятлардан биридир.
Қурбон ҳайити доимо аҳиллик ва ҳамжиҳатликка чорлайди. Мамлакат фуқароларини меҳр-оқибатли бўлишга чақиради ва бутун халқимизнинг бирлигини мустаҳкамлайди.
Шу кунларда мусулмон фарзанди оила фаровонлиги ва мамлакат тинчлиги учун қурбонлик қилади, кам таъминланганларга ёрдам беради ва муҳтожларга ғамхўрлик қилади. Бундай эзгу ният ва хайрли ишлар одамларнинг бир-бири билан мулоқот қилишига, ўзаро ҳурмат ва эзгуликга бошлайди.
Қурбон ҳайитининг тарбиявий аҳамияти ва ибрати бизнинг маънавий қадриятларимиз билан ҳамоҳангдир. Бугунги байрамнинг моҳияти шунда, деб биламан.
Қурбонликларингиз ва дуоларингиз қабул бўлсин!
Ҳайитдан ҳайитга омон-эсон етайлик!