ҚР Президенти ҚР Парламенти Мажлиси раиси Ерлан Қошановни қабул қилди

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – Президентга VIII сайланган Парламент қуйи палатаси фаолияти тўғрисида маълумот берилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Жумладан, сессия бошланганидан буён 75 та қонун лойиҳасини Парламент депутатлари кўриб чиқди. Улардан 14 таси қабул қилинди ва Сенатга юборилди. Айни пайтда депутатлар онлайн платформалар, ноқонуний орттирилган мулкларни қайтариш, «Болаларни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси» ташаббусини ҳаётга татбиқ этиш, жамоатчилик назорати, уй-жой муносабатларини яхшилаш масалаларини кўриб чиқяпти.

Ерлан Қошанов сайловчилар билан ишлаш кучайтирилгани ҳақида гапирди. Фуқароларни қабул қилиш, қўмиталарнинг тармоқ ва жойлардаги йиғилишлари мунтазам ўтказиб келиняпти. Депутатлар томонидан аҳолининг долзарб муаммолари билан боғлиқ кўтарилган масалалар кўпайиб боряпти.

Яқинда Ҳукумат ва Олий аудитор палатасининг 2022 йилги республика бюджети сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтади. Президентга мазкур тадбирга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Мажлис Раиси парламент дипломатияси доирасидаги ишларнинг натижаларига ҳам тўхталиб ўтди. Бундан ташқари, Мажилис жорий йил июнда Қозоғистоннинг раислиги доирасида БМТ кўмагида ташкил этиладиган Марказий Осиё мамлакатлари аёллари мулоқотининг биринчи сессиясини ўтказишга ҳозирлик кўряпти.

Сўнгги хабарлар
telegram