ҚР Президенти Қозоғистонни қўллаб-қувватлаган давлатлар ва ташкилотларга миннатдорлик билдирди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозозғистон халқига Мурожаатида КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларига миннатдорлик билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Президенти Қозоғистонни қўллаб-қувватлаган давлатлар ва ташкилотларга миннатдорлик билдирди

«КХШТга раислик қилаётган Арманистоннинг Бош вазирига, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон президентларига самимий миннатдорлик билдираман. Россия Президенти Владимир Путинга алоҳида миннатдорман. У менинг мурожаатимга тезкор, энг муҳими, дўстлик ният билан жавоб берди», - деди Давлат раҳбари.

Шу билан бирга, Қозоғистон Президенти ХХР Раисига, Ўзбекистон, Туркия президентларига, БҰҰ ва бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарларига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов