10:21, 07 Июль 2024 | GMT +5
ҚР Президенти Қозоғистон халқини Миллий дўмбра куни билан табриклади
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Х саҳифасида Миллий дўмбра куни муносабати билан табрик йўллади.

“Миллий дўмбра куни муборак бўлсин! Бу байрам қозоқ маънавияти учун жуда муҳим. Муқаддас асбоб дала цивилизациясининг ажралмас қисмига айланди. Маданиятимизнинг бебаҳо хазинасини асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир. Дўмбра куни муборак бўлсин!” – деб ёзган Давлат раҳбари.
Ҳар йили 7 июль куни қозоғистонликлар Миллий дўмбра кунини нишонлайдилар.
Давлат раҳбарининг 2018 йилдаги қарори билан Миллий дўмбра куни тасдиқланган. Байрам миллий маданият ва ўзликни сақлаш ва бойитиш мақсадида ташкил этилган.