ҚР Президенти Қостанай вилоятининг сув босган ҳудудларини вертолётда кўздан кечирди

Касым-Жомарт Токаев совершил облет подтопленных территорий Костанайской области
Фото: Ақорда

QOSTANAY. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятидан сўнг Президент самолёти Қостанай вилоятига учди. Қасим-Жомарт Тоқаев сув босган ҳудудларга вертолётда ташриф буюриб, минтақадаги бугунги вазият билан танишди.

Вилоят ҳокими Қумар Ақсаловнинг маълум қилишича, сув тошқинлари сабабли вилоятнинг олтита ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Вилоятдаги 492 қишлоқдан 11 таси сув тошқинидан жабр кўрган. Ҳозирда вазият барқарорлашган. Бироқ 51 та уй ҳалигача сув остида қолмоқда. Шунингдек, 4 та кўприк, 7 та йўл участкасини сув ювиб кетган, 1414 та электр устунлари шикастланган. Натижада Қостанай ва вилоятнинг жанубий туманлари ўртасида транспорт қатнови қийинлашди, 13 та аҳоли пунктини электр энергияси билан таъминлаш масаласида муаммолар юзага келди.

Қостанай
Фото: Ақорда

Бундан ташқари, Президентга вилоятдаги асосий гидротехника иншоотлари, хусусан, Қаратомар, Юқори Тобил ва Желқуар сув омборлари ҳолати ҳақида маълумот берилди. Қумар Ақсаловнинг айтишича, аҳоли пунктлари ва инфратузилмаларга таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида сув ҳавзаларидан юборилаётган сув миқдори доимий назоратга олинган.

Су тасқыны
Фото: Ақорда

Умуман олганда, вилоятдаги тўғонларни мустаҳкамлаш, инерт материалларни тўкиш натижасида Тобил шаҳри, Амангелди тумани маркази ва бошқа аҳоли пунктларини сув тошқини хавфидан сақлаб қолиш мумкин бўлди.

Президент
Фото: Ақорда
Сўнгги хабарлар