ҚР Президенти коррупцияга қарши шафқатсиз кураш давом этиши кафолатланганини таъкидлади

NUR-SULTAN. Кazinform - Бизнинг барча саъй-ҳаракатларимиз миллионлаб қозоғистонликларнинг хавфсизлиги ва ҳаёт сифатини таъминлашга қаратилган. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Тwitterда ёзди, дея хабар беради Кazinform.

ҚР Президенти коррупцияга қарши шафқатсиз кураш давом этиши кафолатланганини таъкидлади

«Биз миллий иқтисодиётнинг шаффофлигини, шартномалар дахлсизлигини, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳурмат қилишни ва коррупцияга қарши шавқатсиз курашни давом эттиришни кафолатлаймиз», — деди Давлат раҳбари.

Президент янги Қозоғистонни яратиш мақсадини ҳам айтиб ўтди.

«Янги Қозоғистоннинг мақсади фуқаролар фаровонлигини ошириш, даромадлар тафовутини тугатиш, иш ўринлари яратиш ва инфляцияни жиловлашдан иборат. Бизнинг барча саъй-ҳаракатларимиз миллионлаб қозоғистонликларнинг хавфсизлиги ва ҳаёт сифатини таъминлашга қаратилган.

Қозоғистон иқтисодиёти барқарорлигини кўрсатди. Ҳукумат маҳаллий ва хорижий инвесторлар ҳамда савдо ҳамкорларимизнинг ишончини ошириш учун барча зарур чораларни кўради», - деди Қ.Тоқаев.