ҚР Президенти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари кўргазмасини бориб кўрди

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари кўргазмасига ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: t.me/aqorda_resmi

Кўргазмада гўшт, паррандачилик, сут ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, шунингдек, шарбат ва ичимликлар ишлаб чиқарувчилар, сабзавот ва меваларни қайта ишловчи корхоналарнинг маҳсулотлари намойиш этилди.

photo

Давлат раҳбари фермерлар билан суҳбатда вилоятнинг иқлим шароити, мегаполисга яқинлиги ушбу соҳага сармоядорларни жалб этишда катта имконият эканини таъкидлади.

Президент таъкидлаганидек, вилоятда алоҳида йўналиш – туячилик жадал ривожланиб боряпти, бу тармоқнинг экспорт қилиш имкониятлари катта.

«Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига янги технологияларни жорий этиш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эга», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

photo

photo

photo

Президентга кўплаб турдаги маҳаллий қурилиш материаллари намойиш этилди.

Қозоғистонда саноат ва фуқаролик объектларини қуришнинг тўлиқ циклини таъминловчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Давлат раҳбари қурилиш индустриясининг аҳволи ҳақида гапирар экан, ушбу соҳа иқтисодиётни ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи эканлигини таъкидлади.

«Ҳозир вилоят олдида қурилиш соҳасида кенг кўламли вазифалар турибди. Хусусан, вилоят маркази қурилиши ва G4 City лойиҳаси. Бу ишда маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг қурилиш материаллари салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Давлат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватламоқда. Мурожаатимда бу ҳақда аниқ гапирдим», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистоннинг 20 дан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарувчилари, жумладан «Шин-Лайн» МЧЖ, Dinara Group агрохолдинг, «Даулет-Бекет» МЧЖ, «ПК Алтин Таға» МЧЖ, «Фирма-Бент» МЧЖ, «Кнауф Гипс Қапшағай» МЧЖ ва бошқа йирик компанияларнинг маҳсулотлари намойиш этилди.

photo

photo

photo

Сўнгги хабарлар