22:15, 31 Март 2020 | GMT +6
ҚР Президенти: Кичик ва ўрта бизнес 6 ой иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғидан озод қилинади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев фавқулодда ҳолатларда тадбиркорларга кўрсатилаётган ёрдам ҳақида гапириб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Биз кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича мисли кўрилмаган чораларни кўрдик. Тадбиркорлар ёрдамга муҳтож. Чунки улар бизнинг иқтисодиётимизнинг таянчидир», - деди Президент телевидение орқали Қозоғистон халқига қилган мурожаатида.
Ҳокимлар камида 6 ой давомида маҳаллий корхоналар маҳсулотларини кафолатли сотиб олишни йўлга қўйиши керак.
«Кичик ва ўрта бизнес субъектларини жорий йилнинг 1 октябригача иш ҳақи фондидан ушлаб қолинадиган даромад солиғидан озод қилишни буюраман. Бундай ёрдам савдо, транспорт, меҳмонхоналар, сайёҳлик ва бошқа соҳаларни ўз ичига олади», - деди Президент.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи