ҚР Президенти Қатар Амири билан телефон орқали мулоқот қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Таний билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Ақорда.
None
None

Суҳбат аввалида давлатлар раҳбарлари бир-бирларини Рамазон ойи бошланиши билан табрикладилар.

Давлатлар раҳбарлари Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилиб, уни янада ривожлантириш учун қулай истиқболлар мавжудлигини таъкидладилар.

Томонлар ўзаро савдонинг ижобий динамикасини янада сақлаб қолиш ва инвестиция лойиҳаларини, жумладан, банк-молия секторидаги лойиҳаларни амалга ошириш ниятларига ойдинлик киритдилар.

Қозоғистон Президенти Қатарнинг етакчи бизнес вакилларини иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга чақирди.

Қатар Амири кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди ва бу борада аниқ чора-тадбирлар кўриш зарурлигини таъкидлади. Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Таний Қозоғистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш учун расмийларни юбориш ниятида эканини айтди.

Сўнгги хабарлар