10:10, 11 Март 2022 | GMT +5
                                        ҚР Президенти қандай газета ва журналларни ўқийди
                                            NUR-SULTAN. Kazinform – Ақорданинг Telegram-каналида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мунтазам ўқиб турадиган нашрларнинг видеошарҳи тақдим этилди, дея хабар беради Kazinform. 
                                        
                                        
                                     
                                              Давлат раҳбари мунтазам ўқиб турадиган маҳаллий ва хорижий нашрлар қаторида: «Егемен Қазақстан», «Айқын», «Астана ақшамы», «Ана тілі», «Қазақ әдебиеті», «Жас қазақ», «Түркістан», «Жас Алаш», «Қала мен дала», «Деловая неделя», «Время», «Казахстанская правда», «Литер», «Аргументы и факты», «Комсомольская правда» газеталари ва «The Economist» журнали киради.
«Давлат раҳбари оммавий ахборот воситаларида кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан мунтазам топшириқлар беради», - дейилади Ақорда матбуот хизмати хабарида.