ҚР Президенти Ҳисоб қўмитаси раисига қатор топшириқлар берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳисоб қўмитаси раиси Наталья Годуновани қабул қилди, дея хабар бермоқда Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаевга олий аудит органининг жорий йил биринчи ярмидаги фаолиятининг асосий якунлари, шунингдек, Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқларнинг бажарилиши ҳақида маълумот берилди.

Президентга тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳисобот даврида 1,3 триллион тенге миқдоридаги бюджет маблағлари қамраб олинган 77 та объектда 14 та аудиторлик тадбири ўтказилган.

Бундан ташқари, Наталья Годунова Қасим-Жомарт Тоқаевга Ҳисоб қўмитасини Олий Ҳисоб палатаси сифатида қайта қуриш бўйича ишлаб чиқилган усуллар ҳақида маълумот берди.

Йиғилиш якунида Давлат раҳбари Ҳисоб қўмитаси раисига бир қатор топшириқлар берди.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар