ҚР Президенти Ҳукумат олдидаги асосий устувор вазифани белгилаб берди

ASTANА. Кazinform — Солиқ тизимини тўлиқ рақамлаштириш зарур. Бу ҳақда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди.

Ҳукумат
Фото: Kazinform

“Яна бир масала. Солиқ тизимини тўлиқ рақамлаштириш зарур. Бу соҳа рақамли ёндашувлар, хусусан, сунъий интеллектни фойдаланиш бўйича биринчи ўринда туриши керак. Бир сўз билан айтганда, қилинадиган ишлар кўп. Давлат даромадлари қўмитасида 2000-2014 йилларда ишга туширилган 14 та ахборот тизими мавжуд. Уларнинг кўпчилиги кенг қўлланилмайди. 2021 йилда бу тизимларнинг барчаси халқаро молия ташкилотлари кўмагида 12 йил давомида ишлаб чиқилган янги тизимлар билан алмаштирилиши керак эди. Аммо маблағ ишлатилаётганига қарамай, натижа йўқ. Қўмитанинг барча ахборот тизимларида мустақил IТ аудитини ўтказишни буюраман”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президентнинг таъкидлашича, янги Солиқ кодексини ишлаб чиқиш билан бир қаторда Давлат даромадлари қўмитасининг ҳам янги ахборот архитектурасини шакллантириш зарур.

“Умуман олганда, солиқ ва бюджет соҳаси туб ислоҳотларга муҳтож. Бунинг шарофати билан давлат ва бизнес ўртасида янги ижтимоий шартнома тузилади. Шундай қилиб, миллий даромадни адолатли тақсимлашнинг оқилона усули шаклланади. Бу Ҳукуматнинг асосий устувор йўналишидир”, - деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар