ҚР Президенти Хитойнинг энг йирик юқори технологияли компаниялари раҳбарларини қабул қилди

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Кazinform – ҚР Президенти LY iTECH компанияси раҳбари Цзэн Фанцинь ва HGTECH Co. Ltd компанияси раҳбари Ма Синьцянни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Президентга маиший техника, автомобиль ва смартфонлар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарадиган, инновацион технологиялар соҳасида фаолият юритаётган Хитойнинг юқори технологияли йирик корхоналари ҳақида маълумот берилди. Суҳбат чоғида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари ҳамда эҳтиёт қисмлар ва лазер қурилмалари ишлаб чиқариш учун Қозоғистондан нодир металларни мунтазам етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, мамлакат инновацион салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев икки давлат стратегик шериклар эканини, жумладан, Хитойнинг «Бир камар, бир йўл» глобал ташаббуси доирасидаги ҳамкорликни таъкидлади.


photo

photo

Сўнгги хабарлар
telegram