19:05, 27 Август 2024 | GMT +6
ҚР Президенти Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Йиғилишда Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ермек Сағимбаев, Ички ишлар вазири Ержан Саденов ва Бош прокурор Берик Асиловлар жорий халқаро вазиятни ҳисобга олган ҳолда экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг долзарб масалалари юзасидан маъруза қилдилар.
Учрашувда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва махсус тузилмаларнинг терроризмга қарши курашни кучайтириш борасидаги фаолиятининг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.
ҚР Президенти мамлакат фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга қаратилган қатор аниқ топшириқлар берди.