ҚР Президенти эпидемиянинг иккинчи тўлқини бошланишидан огоҳлантирмоқда
«Эпидемиянинг иккинчи тўлқини бошланиб кетиши мумкин. Шунинг учун биз биринчи навбатда ўз соғлигимиз учун жавобгар бўлишимиз керак. Эпидемия такрорланганда, Ҳукумат фавқулодда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади. Маълумки, менинг кўрсатмаларим билан мамлакатда инқирозга қарши чора-тадбирларнинг иккита комплекси амалга оширилмоқда. 4,5 миллиондан ортиқ кишига 42 500 танга миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилмоқда. Озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмлари 1 миллиондан ортиқ одамга тарқатилмоқда. Коммунал хизматлар учун тарифлар пасайтирилди. Уни тўлаш учун муҳтож бўлганларга яна ёрдам пули берилади», - деди Президент.
Шу муносабат билан Президент 2 миллионга яқин одамнинг кредитлари кечиктирилганини эслатди.
«Имтиёзли кредитлаш, баҳорги экин ишларини ташкил этиш, иш ўринлари ташкил этиш ва сақлаш учун катта маблағлар ажратилди. 700 мингдан ортиқ компания ва тадбиркорларга солиқ юки камайтирилди. Шу тариқа улар жами 1 триллион тангага яқин маблағни тежашга муваффақ бўлишди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов