ҚР Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президентлар савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар, минтақадаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик, жумладан, ўзаро савдонинг ижобий суръатлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев Эмомали Раҳмонни 70 ёшга тўлиши билан табриклаб, унга қардош Тожикистон халқи фаровонлиги йўлидаги масъулиятли давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Фото:akorda.kz


Сўнгги хабарлар
telegram