ҚР Президенти Димаш Қудайбергеннинг бобоси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари таниқли қўшиқчи Димаш Қудайбергеннинг бобоси Қудайберген Айтбайулининг вафоти муносабати билан Айтбаевлар оиласига ҳамдардлик телеграммасини йўллади.
None

Бу ҳақда ҚР Президентининг матбуот котиби Руслан Желдибай ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди, дея хабар беради Kazinform.

«Оилангизнинг ардоқли оқсоқоли, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган Қудайберген Айтбайулининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдираман.

Қудайберген Айтбайули узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида тинимсиз меҳнат қилиб, меҳнат фахрийси бўлди. У ўзининг олижаноб ахлоқий фазилатлари билан оиласи, яқинлари ҳурматига сазовор бўлган инсон эди. У буюк авлодни тарбиялаб, истеъдодли ўғил-қизларни вояга етказа олди.

Атрофга эзгулик нурларини таратган Қудайберген Айтбайулининг ёрқин сиймоси уни таниганлар хотирасида сақланиб қолади.

Марҳумнинг руҳи жаннатда бўлсин», – дейилади телеграммада.

Сўнгги хабарлар